date
views 496

Volkswagen автомашинаси хатланди

Volkswagen автомашинаси хатланди
Суднинг тижорат банки фойдасига қарздор "О.Б" фермер хўжалигидан 72 млн. сўм кредит қарздорлик ундируви тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро иши доирасида қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинасини хатлашдан яшириб келган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «VOLKSWAGEN ID4» автомашинаси ҳатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида, қарздорлик тўлиқ қопланмаган тақдирда мазкур автотранспорт электрон-онлайн савдоларига чиқарилади. Сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланиши таъминланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Volkswagen автомашинаси хатланди