09:18 / 26.01.2025
619

Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти
Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти.

Қайд этилишича, департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда С.П. исмли шахс фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, қалбаки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган Нукус шаҳри ҳудудидаги 3,6 сотих ер участкасини 170 миллион сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда Н.Н. исмли шахс фуқаро Х.А.га «У.Д.» қўшма корхонасига ажратилган ер майдонининг 4 сотихини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали 10,5 минг доллар эвазига турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У ушбу пуллар ҳисобидан 5,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият