date
views 209

Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин содир бўлди (видео)
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берди.

Қайд этилишича, 27 январ куни соат 21:33 да Учтепа тумани Тақачи МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган (18-сонли автобус саройи яқинида) тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Фото: Видеодан кадр
Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 21:40 да етиб борган ва ёнғин соат 22:03 да қуршаб олинган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин содир бўлди (видео)