Фото: Telegram
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Damas ва BYD Song EV тўқнашиши оқибатида вояга етмаган бола вафот этди. ЙТҲ видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, 30 январь куни ўтказилаётган рейд тадбири давомида, 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song EV русумли автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙПХ инспектори, сафдор Р.Қ. томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётганда, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. устози А.С.га тегишли (устози А.С. вояга етмаган Х.Н.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини била туриб, автомобилни унга берган) Damas автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, “Қапчуғай” маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга йўл қоидасига риоя қилмасдан чиқиши натижасида мазкур ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда Damas’ни бошқарган бола Х.Н. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Видеода Damas қоидани қўпол тарзда бузиб йўлга чиққанини, шунингдек ЙПХ ходими бошқарувидаги BYD эса 84 км/соат тезликда келиб урилганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар