22:30 / 31.01.2025
35

Сурхондарёда ноқонуний ов қилган шахслар жаримага тортилди

Сурхондарёда ноқонуний ов қилган шахслар жаримага тортилди
Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятида ноқонуний ов қилиб юрганлар аниқланди, деб хабар берди Экология вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Музработ тумани “Ипак йўли” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Р., Шўрчи тумани А.Сафаров СИУда яшовчи фуқаро Ш.Р., “Охунбобоев” СИУда яшовчи фуқаро Б.О., “Алпомиш” маҳалласи фуқароси А.Б., “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Х., фуқаро Ч.А. ва М.А. рухсатномасисиз ов қилиш талабларига риоя қилмаган.

Улар ўзига тегишли бўлган ов қуроллари билан Музработ туман “Ипак йўли” маҳалласидаги Шолипоя массивида ов қилиб юрганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига (ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш) асосан БҲМнинг 20 баробари — 7,5 млн сўмдан, жами 52,5 млн сўм маъмурий жарима чораси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият