13:23 / 02.02.2025
94

Самарқандда машинаси капотида ЙПХ ходимини судраган ҳайдовчи қамоққа олинди

Самарқандда машинаси капотида ЙПХ ходимини судраган ҳайдовчи қамоққа олинди
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан инспекторнинг ҳаёти учун хавфли ҳаракатлар содир этган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 31 январь куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб келаётган Onix жезл ва хуштак ёрдамида тўхтатиш чораси кўрилганда, ҳайдовчи ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, ходим устига ҳайдаб тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг икки моддаси:

140-моддаси 3-қисми — жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш (БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача, яъни 150 миллион сўмдан 225 миллион сўмгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади);

219-моддаси — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш (3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият