18:23 / 03.02.2025
93

Давлат чегарасидан ўтишда «Электрон навбат» ахборот тизими жорий этилади

Давлат чегарасидан ўтишда «Электрон навбат» ахборот тизими жорий этилади
«Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Электрон навбат» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Бунда хизматдан фойдаланиш учун Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зонасида навбат олиш мумкин.

Автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.

Шунингдек, қарорга кўра, «Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида «Fast-track» хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳаракатланишдан олдин электрон ёки ўтказиш пунктига ҳаракатланиш чоғида оғзаки равишда мурожаат қилади.

Хизматдан фойдаланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорати ушбу хизмат учун ажратилган алоҳида жойларда давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга оширилади, мазкур хизматдан фойдаланаётган жисмоний шахслар навбати бундан мустасно.

Хизматдан фойдаланганлик учун тўлов 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс учун навбат олинадиган кундаги БҲМ 15 фоизи миқдорида тўланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият