
Москва марказида, Якиманка туманидаги республика консуллик бўлими ва меҳмонхонаси яқинида жойлашган хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи берилади, деб хабар берилади Москва мэрияси сайтида.
Консулхона яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистоннинг фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилди. Мазкур хиёбонга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилади, дейилади "Дийдоразиз" нашрида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар