Оқдарёда ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмаган ҳайдовчи қамоққа олинди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.
Жорий йил 4 февраль куни соат 19:10 ларда Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомагистралида ЙПХ инспектори тўхташ қоидаларини бузган Cobalt ҳайдовчисини тўхтатган. Ҳайдовчидан ҳужжатлар талаб қилинган, бироқ у ҳужжатларини тақдим қилишдан бош тортиб, ҳаракатни давом эттирган.
Ҳайдовчи қилган ишидан афсусда
Кейинроқ ҳайдовчи қонунбузарлиги учун афсусини билдириб, шундай деган:
«Кеча мен ЙПХ ходимига ҳужжат бермасдан, машинани ҳайдаб кетиб юбордим. Барибир мени топиб, ушлашди. Бу ҳаракатим учун пушаймонман. ЙПХ ходимларидан ва оила аъзоларидан узр сўрайман. Барча ҳайдовчиларга тавсиям — қонунга бўйсунсинлар, менга ўхшаб шу каби вазиятга тушиб қолмасинлар».
Жиноий иш қўзғатилди
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг