11:07 / 07.02.2025
189

Тошкентда "Gentra" ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди

Тошкентда "Gentra" ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди
Фото: Видеодан кадр
Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода маълум бўлишича бир неча киши уларга қарата келаётган автомобилга чап берган ва у ортга қайтганида икки киши унга қарата тош отган.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси маълум қилишича, воқеа 7 феврал куни соат тахминан 03:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида содир бўлган. Бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб жанжаллашиб кетиши натижасида Gentra автомашина ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.

Жанжалнинг барча иштирокчилари туман ички ишлар бўлимига топширилган. Автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Айни пайтда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият