![Сирдарё прокуратураси ходими ноқонуний дори воситаси билан қўлга тушди](/uploads/posts/2025-02/f8xltjis7bfr2f3xzdn96jkpu8tmwx7p.webp)
Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга тушди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир чоғида прокурор катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомашина тўхтатилиб, текширилди. Натижада, машина салонида 50 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Тезкор тадбир давомида ушбу дориларни етказиб берган шахс ҳам қўлга олинди. Самарқанд вилояти, Булунғур туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳрида ушланган. Унинг ёнидан яна 300 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Қайд этилишича, мазкур дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар