11:02 / 09.02.2025
652

Божхонада 2 млн рублдан ортиқ пулларни яширинча олиб чиқаётганлар фош этилди

Божхонада 2 млн рублдан ортиқ пулларни яширинча олиб чиқаётганлар фош этилди
Фото: Божхона қўмитаси
Тошкент вилоятида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали 2 млн рублдан ошиқ пулларни яшириб олиб чиқаётганлар фош этилган. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қўшни давлатга чиқиб кетаётган икки нафар йўловчи божхона назоратидан ўтаётган вақтида ўз ҳатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларининг эътиборини тортган.

Шундан сўнг шубҳали ҳаракатлар қилган йўловчилар белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Кўрик давомида фуқаронинг чўнтагида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган 1 млн 460 минг, иккинчи йўловчида 730 минг Россия рубли борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият