21:15 / 09.02.2025
1 890

“Толибон” Ўзбекистон 7 та вертолётни АҚШга қайтаргани учун норози бўлмоқда

“Толибон” Ўзбекистон 7 та вертолётни АҚШга қайтаргани учун норози бўлмоқда
Ўзбекистон афғон учувчилари олиб ўтган вертолётларнинг бир қисмини АҚШга қайтарганди. “Толибон” бошқарувидаги Мудофаа вазирлиги мазкур ҳаракатга норозилик билдирди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Вазирлик вертолётлар Афғонистон мулки ҳисобланиши ва улар қайтарилиши кераклигини яна таъкидлади.

“Исломий Амирлиги бу масаладан ташвишда, чунки бу вертолётлар Афғонистонга тегишли бўлиб, аввалги ҳукумат амалдорлари қочиб кетганида Ўзбекистонга олиб ўтилган, шу боис улар Афғонистонга қайтарилиши лозим.

Бу вертолётларнинг қандайдир сабабларга кўра Қўшма Штатларга топширилиши биз учун қабул қилиб бўлмас ҳолат, чунки Афғонистон халқи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва талаб қилиш ҳуқуқига эга, қўшни мамлакатлар ҳам афғонларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиши зарур”, дейилади баёнотда.

“Толибон” АҚШдан тўсиқлар яратиш ўрнига вертолётларни Афғонистонга қайтаришга кўмаклашишни сўради.

2021 йил “Толибон” Кобулни эгаллаганида афғон ҳарбийлари Сурхондарёга самолёт ва вертолётлар билан учиб ўтган. Мазкур вертолётлар аслида АҚШ ҳукумати пулига сотиб олинган ва Афғонистон собиқ ҳукуматига вақтинчалик фойдаланишга топширилганди. Ўзбекистон ҳудудига Embraer EMB 314 Super Tucano ва Pilatus PC-12 русумдаги 22 та ҳарбий самолёт ва UH-60 Black Hawk, MD-530 ва Mi-17 русумдаги 24 та вертолёт олиб ўтилганди.

Бироқ “Толибон” техникалар афғон халқига тегишли эканини айтиб, уларни қайтаришни талаб қилиб келмоқда. 2024 йили АҚШ 40 дан ортиқ самолёт ва вертолётларни Ўзбекистонда қолдиришга қарор қилган. Бундан норози “Толибон” эса АҚШ афғон халқининг мулкини “мусодара қилишга ҳаққи йўқ”лигини айтиб, Ўзбекистонни уларни қайтаришга чақирганди.

2025 йил Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтган тадбирда қатнашган Пентагон расмийлари вертолётларнинг бир қисми қайтарилганини маълум қилди. Хабарда яроқли деб топилган авиатехникалардан 7 та Black Hawk вертолёти АҚШга қайтарилгани таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият