14:46 / 10.02.2025
1 184

Бухородаги магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди (видео)

Бухородаги магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди (видео)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр
10 феврал куни “Бухоро–Урал” магистрал газ қувурининг Бухоро вилоятидан ўтган қисмида авария рўй бериб, ёнғин чиқди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, авария Газли магистрал газ қувурлари бошқармасининг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг босим остидаги қувурнинг ер остидан ўтган 106-километрида, соат 11:26 да рўй берган. Соат 11:30 да мурватлар ёпилиб, қолдиқ газлар чиқиб кетган.

Ёнғин натижасида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. ФВБга кўра, авария рўй берган жойга энг яқин аҳоли маскани Ромитан тумани Қизилработ МФЙ бўлиб, у 40 км узоқликда жойлашган.

Бухоро вилоятига оид Telegram-каналларда вилоятдаги метан-шохобчалар ёпилгани ҳақида ёзилмоқда.

Ҳолат бартараф этилмагунча, метан-шохобчаларга вақтинча чекловлар киритилиши Энергетика вазирлиги хабарида ҳам айтилганди, аммо вазирлик ахборотининг ушбу қисми кўп ўтмай ўчириб юборилди.

Бироздан сўнг, вазирлик аниқлаштирувчи хабар эълон қилиб, барча ҳудудлардаги метан-шохобчалар “ҳозирги режимда ишлашда давом этиши”ни маълум қилди.

“Қўшимча ўрганишлардан сўнг, республикамизнинг барча ҳудудларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари аввалдан вилоят ҳокимликлари билан келишилган тартибда, ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади.

Бу масалада бирон-бир ўзгариш бўлса, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади”, – дейилади Энергетика вазирлиги ахборотида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият