![Тошкентда хитойликлар митинг ўтказгани рад этилди](/uploads/posts/2025-02/cb4b1250f8_3m5z20x9gv8qtxrmcrg467yhamrfos1d.webp)
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Миллий боғда Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан митинг ўтказмаган. Бу ҳақда ИИВ маълумотига таяниб ЎзА хабар берди.
«15 февраль куни Huawei компаниясининг ишчилари доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акциясини ўтказганлар. Баннерларда хитой тилида «Спорт соғлиқ гарови, сиз ҳам югуриб соғлом бўлинг. Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир эканлигини эътироф этамиз», дейилади хабарда.
15 февраль куни тонгда Миллий боғ ҳудудида Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан оммавий тадбир ўтказгани, шиорларда «Биз кучлимиз» деган ёзув борлиги, ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ ҳам ҳолатдан бехабарлиги ҳақида хабар берилганди.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар