
Фото: Видеодан кадр \ Ruxsor Tv
Фарғона шаҳрининг Бешбола маҳалласида яшовчи 29 ёшли йигит, онлайн қимор ўйинларига кириб қарзга ботгани сабабли, маҳалладаги хонадонга ўғирлик қилиш нияти билан кирган. Суд ҳужжатларига кўра, у ўзи яшайдиган маҳалладаги қўшни хонадонга кириб, аввалига бўш хоналарда пул топишга уринган. Ҳеч нарса топа олмаганидан сўнг, хонадон соҳибаси 3 нафар фарзанди билан ухлаб ётган хона эшиги олдига келади.
Шу пайтда, уйдан ташқарига чиққан аёл юзига ниқоб таққан номаълум йигитга кўзи тушиши билан бақира бошлаган ва бу вазиятда унинг болалари ҳам уйғонишган. Аёл тезда хона ичига кириб, эшикни ички томондан ёпишга ҳаракат қилган пайтида, йигит тезлик билан хонага кириб, уч нафар боланинг олдида аёлга пичоқ билан ҳужум қилган ва тез орада воқеа жойидан қочиб кетган. Оғир тан жароҳати олган аёл вафот этади. Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида тез орада йигит ушланади.
“Рухсор ТВ” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди ва 164-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилган. Унга 17 йил қамоқ жазоси берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар