20:35 / 18.02.2025
546

Шавкат Мирзиёев Бинали Йилдиримни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Бинали Йилдиримни қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 февраль куни Кувайтдан Тошкентга қайтгач, шаҳарсозлик соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, таниқли сиёсатчи, Туркия Республикасининг собиқ Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Кўп қиррали ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва илгари суришда Оқсоқоллар кенгашининг роли ва фаол иштироки ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари якунида қабул қилинган дастур ва ташаббусларни амалга ошириш мақсадида амалий шерикликни кенгайтириш ва алоқаларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди.

ТДТ доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Оқсоқоллар кенгаши Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги доимий маслаҳат органи ҳисобланади.

Туркий дунё шаҳарсозлик конгресси 2002 йилда Анқара шаҳрида ташкил этилган Муҳандис ва меъморлар уюшмаси томонидан ўтказилади. Уюшма фаолиятида Самарқанд ва Навоий шаҳарлари ҳокимликлари фаол иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият