13:11 / 19.02.2025
243

Қарздорнинг 3 дона комбайни хатланди, тез кунда аукцион савдоларида кўриниб қолиши мумкин

Қарздорнинг 3 дона комбайни хатланди, тез кунда аукцион савдоларида кўриниб қолиши мумкин
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан ишонч билдирилиб, изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бироқ айрим тадбиркорлар билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб келмоқда.

Суд қарорига асосан "Д.И." МЧЖдан "Uzcasemash" МЧЖ фойдасига 5,7 млрд. сўм қарз ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Шароф Рашидов бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли "Case 4088" русумли 3 дона комбайни хатланди.

Қарздорлик тўлиқ бартараф қилинмаган тақдирда, ушбу мулк аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар қарздорликка йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият