
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ю. 3 000 АҚШ долларини 39 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 5 410 АҚШ доллари, 51 600 Россия рубли, 13 450 Қирғиз соми ва 16,4 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.М. 3 300 АҚШ долларини 42,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ундан жами 2 800 АҚШ доллари ва 93,3 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Нишон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ва бошқалар фуқаро Б.Т.га 3 400 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар