01:02 / 23.02.2025
125

“Толибон” иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга келди

“Толибон” иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга келди
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Афғонистон Ислом Амирлиги бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегацияси Тошкентга келди. 22 феврал куни делегация вакилларини Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва “Толибон”нинг Ўзбекистондаги элчиси шайх Абдулғаффор Баҳр кутиб олди.

Маълум қилинишича, делегация таркибида “Толибон”нинг божхона, транспорт, авиация, қишлоқ хўжалигига масъул вакиллари бор. Шу куннинг ўзида Абдул Ғани Бародар Охунд Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев билан музокараларни бошлаган.

«Суҳбат чоғида икки томон савдо-транзит алоқаларини кенгайтириш ҳамда ўзбекистонлик инвесторларнинг Афғонистонга сармоя киритиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон томони икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида икки давлат чегарасида қўшма савдо зонасини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Ушбу савдо зонаси қарағай ёнғоқлари ва пахтани қайта ишлаш заводларини, қадоқлаш ва логистика марказларини, турли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлимларини ўз ичига олади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Жамшид Хўжаев ўзбек сармоядорлари Афғонистонда нефть ва газни қидириш ва қазиб олишда ҳамкорлик қилишга ҳамда саноат соҳасига, жумладан, Наманган вилоятида цемент заводини барпо этишга сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилган. Маълум бўлишича, «Тоти Майдон» газ конини қидиришда сезиларли ютуқларга эришилган ва қазиб олиш ишлари тез орада бошланиши кутилмоқда.

Амирлик томони Ўзбекистоннинг таклифларини «мамнуният билан кутиб олган ҳамда ушбу соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорлик қилишига ишонч билдирди», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият