18:31 / 24.02.2025
33

Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш таъминлаш тартиби тасдиқланди

Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш таъминлаш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бирйўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди.

Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:

➖ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
➖унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
➖унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
➖мулкий зарар етказилганлиги.

Бирйўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидаги миқдорларда тўланади:

▪️ шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда - БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
▪️ шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда, ногиронлик гуруҳига кўра:
  • I гуруҳ - БҲМнинг 80 баравари миқдорида;
  • II гуруҳ - БҲМнинг 70 баравари миқдорида;
  • III гуруҳ - БҲМнинг 50 баравари миқдорида.

▪️ ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:
  • оғир даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;
  • ўрта даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;
  • соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража - БҲМнинг 25 баравари миқдорида.

Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим.

Бирйўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.

Ушбу қарор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият