11:59 / 26.02.2025
836

Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди

Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилганлиги ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида маълум қилган эди.

«Шарқ ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари томонидан Onix русумли транспорт воситаси тўхтатилиб ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида автомашинада йўловчи сифатида келаётган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотди. Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилди» — дейилади хабарда.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ОАВларда гумонланувчи шахс айнан «хонанда Шаҳриёр» эканлиги ҳақидаги ахборотлар ҳақиқатдан йироқ.

«Бу каби хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни суриштирув ва терговга оид ахборотни тарқатишларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз”.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият