
Фото: Президент матбуот хизмати
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонда камбағаллик даражаси тушиб, савдо кўрсаткичи ошганини мўжиза деб атади. Бу фикрни 26 февраль куни Ўзбекистон—Покистон саммити якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Агар адашмаётган бўлсам, 2016 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўъжиза эмасми?!”, — деди бош вазир.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келгандан сўнг мамлакатни қайтадан трансформация қилгани ҳақида гапирди.
“Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз. Сиз жамиятни қайта тикладингиз”, — деди Покистон бош вазири.
Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди.
“Мўъжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим”, — дейди у.
Ўзбекистон президенти учрашувлар самарали бўлганини алоҳида қайд этиб, ушбу тарихий ташриф Ўзбекистон—Покистон стратегик шериклигида янги саҳифа очишини таъкидлади. Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини юксак баҳолади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар