10:31 / 28.02.2025
111

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади
Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 феврал кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
- Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:
- Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:
- Ислом ота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
- Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
- Қўйлиқ ота масжиди - ТҲАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:
- Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
- Нўғайқўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани бўйича:
- Усмон бин Мазъум масжиди - КҲАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ-Қушбеги чорраҳасигача ҳаракат чекланади.
- Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғибўстон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
- Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани бўйича:
- Ниёзмат ота масжиди - ТҲАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди - Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
- Камолон масжиди - Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:
- Ҳазрати имом масжиди - Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
- Исломобод масжиди - КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди - Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:
- Мирза Юсуф масжиди - Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:
- Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди - Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
- Ҳазрати Али масжиди - Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшарий кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:
- Новза масжиди - Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди - Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди - Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.

Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият