
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасида «Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.» - деб кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи Н.Э. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадидан тегишли миқдорда алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан бўйин товлаб келган.
Шунингдек, муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта инспектори томонидан қарздорга алимент қарздорликларини қасддан тўламаслигининг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, жиноят ишига ҳужжатлар тўплаш жараёнида 77 138 740 сўм алимент қарздорлиги фарзанднинг таъминоти учун ундирилиб берилди.
Шохрух Ғайбуллаев
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
бошқарма бош инспектори
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
бошқарма бош инспектори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар