date
views 87

Тадбиркорлар фойдасига 2 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ундириб берилди

Тадбиркорлар фойдасига 2 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ундириб берилди
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эътиборда. Чунки иқтисодиётимизни изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришда тадбиркорликнинг ўрни беқиёс.

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш борасида муҳим чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Мисол учун, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан, қарздор “Г.Ш.Ҳ.”дан ундирувчилар якка тадбиркор “А.Эшбеков” фойдасига 1,4 млрд. сўм, якка тадбиркор “Ш.Иброхимов” фойдасига 495,3 млн. сўм, “Golden Windows” хусусий корхонаси фойдасига 272 млн. сўм ҳамда “Омадли Заринабону” хусусий корхонаси фойдасига 175,2 млн. сўм қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор ташкилотдан юқорида қайд этилган тадбиркорлар фойдасига жами 2 млрд. 325 млн. сўм қарздорликлар тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар фойдасига 2 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ундириб берилди