11:46 / 04.03.2025
42

Қораўзакда корхона фойдасига қарздорлик ундирилди

Қораўзакда корхона фойдасига қарздорлик ундирилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Халқабад пахта тозалаш” АЖнинг манфаатларини кўзлаб Қораўзак туман ҳокимлигидан қарз ундириш ҳақида судга даъво ариза киритган.

Чимбой туманлараро иқтисодий суди томонидан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, қарздор Қораўзак туман ҳокимлигидан “Халқабад пахта тозалаш” АЖ фойдасига 903,1 млн. сўм қарз ундириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлимига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, қарздор Қораўзак туман ҳокимлиги бош ҳисобчисига суд қарори ижроси қонун ҳужжатларида белгиланган муддат ичида таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шунинг натижасида, жорий йилнинг 7 февраль куни 903,1 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ушбу пул маблағлари “Халқабад пахта тозалаш” АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият