date
views 454

196 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди

196 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида умумий овқатланиш шохобчаси эгаси қарийб 200 млн сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди.

Бош прокуратура қайд этишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “М.Э.К.” МЧЖ раҳбари Б.К. жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб ноқонуний фойдаланиши оқибатида 196 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Ҳолат бўйича Б.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 196 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди