
Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ҳамда ички ишлар вазири ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ушбу маълумотни ҳар икки вазирлик ахборот хизмати тасдиқлади.
Айтишларича, Худоёр Мелиев ўзининг туғилган кунида — 24 февраль куни бўшатилган. Унинг истеъфоси бўйича расмий ахборот ҳамон эълон қилингани йўқ. Шунингдек, унинг нима сабабдан бўшатилгани ва қайси лавозимга тайинлангани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд эмас. Вазирлик расмий сайтида унинг лавозими “вакант” дея кўрсатилган.

Худоёр Мелиев
Мелиев Худоёр Хуррамович 1980 йилда туғилган. У 2019 йилнинг январидан буён вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ўринбосарликка қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Ички ишлар вазири ўринбосари Шавкат Раҳмонов ҳам лавозимидан олинган. Бу бўйича ҳам ахборот берилмади, аммо расмий сайтда у ҳақдаги маълумотлар ўчириб ташланган.
Полковник Шавкат Раҳмонов муқаддам Хоразм вилояти ИИБ (2017–2019 йиллар), Самарқанд вилояти ИИБ (2019–2022) ва Наманган вилояти ИИБ (2022–2023) раҳбари лавозимларида ишлаган. 2023 йил февралдан буён Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон ИИВни 2017 йил сентябридан буён бошқариб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов 2025 йил 3 март куни лавозимини тарк этди, у президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар