
Эшик тақиллаб, газ ходими сизни безовта қилди дейлик. У сиздан уйингиздаги газ жихозларини, ҳавфсизликни текшириб кўришини айтса унга рухсат берасизми? Аввалам бор бунга ходимнинг (контролёр) ҳаққи борми?
Ҳа, албатта, у бунга мажбур ҳам. Айниқса қиш олдидан маҳалла туман газ ходимлари уйингиздаги газ шароитини бир ойда бир маротаба текшириб кўришга ҳақлидирлар.
Бу ҳақда «Узтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан «Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш» мавзусидаги семинарда айтиб ўтилди. Шунингдек, Республика доирасида ўтказилган семинарда ис газидан фойдаланиш бўйича хавфсизлик масалалари, вилоят туманларда газ муаммолари бўйича маърузалар тингланиб, йиғилганлар ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.
Қиш фаслида табиий газга бўлган эҳтиёж хар қачонгидан юқори бўлгани учун, газдан ҳавфсиз ва оқилона фойдаланишга даъват этилди.
Манба: Diydoraziz.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар