
Ҳар бир жамиятда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш замонавий давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бюро органлари, айниқса, алимент тўлаш билан боғлиқ масалаларда катта масъулиятни ўз зиммасига олади.
Олтиариқ туманидаги Мажбурий ижро бюроси шулардан бири бўлиб, у алимент маблағларини ундириш ва бу борада тегишли чораларни кўриш учун фаолият юритмоқда.
Алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахсларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, бундай шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш каби чоралар мавжуд. Бу эса вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг 6 март куни Сайёр суд бўлиб ўтди. Унда ЖИБ Олтиариқ туман судининг қарори асосида 10 нафар алимент қарздорининг ҳолати кўриб чиқилди. Улардан 3 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу каби чоралар алимент мажбуриятларини бажаришнинг муҳимлигини кўрсатади.
Шу билан бирга, суд жараёни давомида 29 миллион сўм миқдоридаги алимент карздорлигини бартараф этишди. Бу албатта, уларнинг оиласи учун хурсандчилик манбаи бўлди.
Энг хурсанд қиладигани — суд жараёни натижасида яна тўрт нафар оила ярашди. Оила ярашуви — ҳар қандай жамият учун фойдали ҳолат, чунки бунақа ҳолатларда вояга етмаган фарзандларга ҳам орзу қилинган бахт ва қулайлик яратилади.
Мажбурий ижро бюросининг ходимлари бу хурсандчиликни яна да ошириш мақсадида аёлларга ҳурмат-эътибор кўрсатиб, уларни кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан табрикладилар. Бу эса Бюронг ходимлари томонидан олиб борилаётган ишларнинг инсонпарварлик хусусиятини намоён этади.
Шундай қилиб, Олтиариқ тумани Бюросининг фаолияти вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар