date

“Қамчиқ” довонидаги вазият: 1000 нафарга яқин киши турли бошпаналарга жойлаштирилди

“Қамчиқ” довонидаги вазият: 1000 нафарга яқин киши турли бошпаналарга жойлаштирилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги водий довонидаги вазият сабаб мингга яқин киши Ангрен шаҳридаги муассасаларга жойлаштирилганини маълум қилди.

“Қамчиқ” довонида ноқулай шароитда қолган йўловчилар учун ФВВ томонидан исиниш масканлари ташкил этилган. Метеорологлар хабарига кўра, довонда ҳаво ҳарорати -8 даражагача пасайиб, қор ёғиши давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг топшириғи билан жойида вазирнинг биринчи ўринбосари жараённи мувофиқлаштириб бормоқда.

Шунингдек, Ангрен шаҳрида жойлашган 19 та ошхона, 4 та меҳмонхоналарга 790 нафар эркак, 130 нафар аёл ва 38 нафар болалар вақтинча жойлаштирилди.

7 март куни соат “18:00” дан А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони худудида (228-253 км. оралиғида) қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » “Қамчиқ” довонидаги вазият: 1000 нафарга яқин киши турли бошпаналарга жойлаштирилди