10:41 / 12.03.2025
653

Тошкентда содир бўлган зилзила кучи неча баллни ташкил этди?

Тошкентда содир бўлган зилзила кучи неча баллни ташкил этди?
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 12 март куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 06:16 да зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Тошкент вилояти, Тошкент тумани. Зилзила координаталари: 41,43 градус шимолий кенглик; 69,16 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 19 км шимоли-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Тошкент туманида 3 балл, 6 км;
Олмазор туманида 3 балл, 10 км;
Шайхонтоҳур туманида 2-3 балл, 15 км;
Учтепа туманида 2-3 балл, 16 км;
Чилонзор туманида 2-3 балл, 17 км;
Мирзо Улуғбек туманида 2-3 балл, 18 км;
Яккасарой туманида 2-3 балл, 18 км;
Миробод туманида 2 балл, 19 км;
Юнусобод туманида 2 балл, 19 км;
Зангиота туманида 2 балл, 20 км;
Яшнобод туманида 2 балл, 22 км;
Сергели туманида 2 балл, 23 км;
Бектемир туманида 2 балл, 26 км;
Янгиҳаёт туманида 2 балл, 27 км;
Қибрай туманида 2 балл, 27 км.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият