17:11 / 12.03.2025
90

Хорижлик фуқаро алимент қарздорлигини бартараф этди

Хорижлик фуқаро алимент қарздорлигини бартараф этди
Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор А.Й.дан ундирувчи М.Ю. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор эркак қарздорликни қопламасдан бўйин товлаб юрганлиги ва қарздорни топишни имкони бўлмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Қидирув натижасига кўра, алиментчи ота Жиззах вилояти, Арнасой туманида эканлиги аниқланиб, Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, қарздордан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги алиментдан бўлган қарздорлик ундирилди ва ундирувчи фойдасига ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият