15:11 / 15.03.2025
45

Фуқародан 118,2 млн сўм қарздорлик давлат ташкилоти фойдасига ундирилди

Фуқародан 118,2 млн сўм қарздорлик давлат ташкилоти фойдасига ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг фуқародан 118,2 млн сўм қарздорлик давлат ташкилоти фойдасига ундирилди.

Маълум бўлишича, Олий суднинг 2025 йил 4 февраль кунги ҳал қилув қарорига кўра қарздор У.Ғ дан давлат божхона қўмитаси фойдасига 118,2 млн сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ҳаракатлар олиб борилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Аммо, шу вақт ичида қарздорлик қопламаганлик сабабли, ижро ҳаракатлар олиб борилди. Қарздор У.Ғ билан ўтказилган тушунтиришлар самара бериб, у қарздорликни тўлиқ тўлаб берди. Шу билан бир қаторда, қўлланилган 8,5 млн сўм давлат божи ҳам ундирилди.

Шу тариқа ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият