
Ҳар бир ишчи-ходим иш жойида оила боқиш ва рўзғор тебратиш илинжида меҳнат қилади. Аммо, айрим корхона раҳбарлари шахсий адоват ёки бошқа сабабларга кўра ходимларнинг ойлигини ўз вақтида тўлаш масъулиятини ҳис қилмайдилар. Натижада, ходимлар ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиб, судга мурожаат қилишга мажбур бўладилар.
Мажбурий ижро бюроси томонидан Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасидан муқаддам ҳисобланган, бироқ тўланмаган 17 нафар тиббиёт ходимининг тўланмаган 71 млн. сўмлик ойлик иш ҳақлари кўрилган кескин чоралар натижасида ундириб берилди.
Тиббиёт бирлашмаси келгусида бундай ортиқча харажат ва ходимларнинг оворагарчилигига йўл қўймаслиги керак. Ходимларнинг ўз вақтида ойлик маошини олиб туриши, уларнинг оиласи фаровонлиги ва ишга бўлган муносабатига ижобий таъсир кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар