07:52 / 16.03.2025
88

Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 72,6 сотих нотурар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 12 март куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда 1992 йилда туғилган, риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс ушланган. У Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 72,6 сотих нотурар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган.

Шунингдек, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 1 ойда ушбу ер майдони тоифасини турар жойга ўзгартириб, кўпқаватли уй-жой қуриш учун рухсатномани ва барча ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилган. Шундан сўнг, аванс тариқасида 110 минг доллар олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда қарздорлик бўйича Мажбурий ижро бюроси юритаётган ижро ҳужжатларини тугатиш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган шахс қўлга олинган. У фуқаронинг 647 млн сўм миқдоридаги қарздорлик бўйича ижро ҳужжатларини тугатиш ва Ўзбекистондан чиқиш учун қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилиб олганида ушланган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда), 211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора бериш жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият