Олти вилоят аҳолиси об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди!

Олти вилоят аҳолиси об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди!
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, айрим ҳудудларда жорий йилнинг 20-25-март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда.

Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар