
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.
Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Хонқа тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда.
Натижада, хонқалик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 27.06.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Р.дан ундирувчи Ф.Д. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Р.Р. бир нафар фарзандининг таъминоти учун 2025 йил март ойидан 2030 йил март ойига қадар ҳисобланган 132.270.000 сўм алимент пулларини тўлаб берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар