01:05 / 24.03.2025
15 009

Наманганда Наврўз байрамида 25 килоли патир ёпилди (фото)

Наманганда Наврўз байрамида 25 килоли патир ёпилди (фото)
Наманганда Наврўз байрамида 25 килограммли патир ёпилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Гигант патир Наманган шаҳридаги “Хожам додам” новвойхонасида тайёрланди. Бу ерда патирларнинг 15 хил турини учратиш мумкин.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
“Олдинроқ ҳам бундай катта патирларни тайёрлаганмиз, фақат ўшанда уларнинг вазни 10 килограммдан ошмаганди. Фарғоналик новвойлар 22 килограмм тош босган патир тайёрлашгани ҳақида эшитгандик, шу сабаб биз бу кўрсаткични бир оз оширдик”, дейди новвой Исмоилхон Азизхўжаев.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
25 килограммли патир Наврўз айёми шодиёналарида байрам тадбири иштирокчиларига тортиқ этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият