
Наврўз айёми – эзгулик, саховат ва янгиланиш фасли. Айни шу кунларда устоз ва муаллимларнинг машаққатли меҳнатини қадрлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш янада муҳим аҳамият касб этади.
Аммо, афсуски, барча раҳбарлар ҳам буни англайвермайди. Дўстлик туманидаги умумтаълим мактаби раҳбариятининг эътиборсизлиги оқибатида ўқитувчи ўз ҳақини талаб қилиш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Суднинг қонуний қарорига асосан Мажбурий ижро бюроси Дўстлик тумани бўлимининг кескин чоралари натижасида адолат тикланди ва ўқитувчининг 115 млн сўмлик ойлик иш ҳақи Наврўз арафасида ундириб берилди.
Шуни унутмаслик керакки, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи – бу нафақат ходимнинг моддий зарари, балки унинг қонуний ҳуқуқларининг бузилишидир. Мажбурий ижро бюроси бу каби ҳолатларга тоқат қилмайди ва қонун доирасида барча чораларни кўради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар