
Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, Виртуал қабулхонага йўлланган айрим мурожаатларни ўрганишда муаллифларнинг тамагирлик ҳолатларига йўл қўяётганликлари ҳам аниқланмоқда, деб ёзади Mulohaza.uz сайти.
Хусусан, Муборак туманида яшовчи фуқаро С. Хўжақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири электрон қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилганда, унинг келгусида виртуал қабулхонага мурожаат қилмаслиги ва муқаддам ёзган аризаларини қайтариб олиши эвазига пул талаб қилаётганлиги маълум бўлди.
Вилоят прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда мурожаат муаллифи С. Хўжақулов Муборак тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари О. Ишанқуловдан 5000 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан С. Хўжақуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг