
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Давлатобод туманидаги заправкада юз берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 март куни соат 17:58 да Давлатобод тумани «Нуробод» МФЙ Қуқумбой шоҳкўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 18:06 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида Damas автомобили тўлиқ ёниб зарарланган.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар