05:51 / 27.03.2025
119

АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
Сирдарё ва Навоий вилоятларида пул эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Ширин шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ф.Р. исмли шахс фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг танишини 38 минг доллар эвазига АҚШга ишга юбориш ва виза олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У келишилган пуллар ҳисобидан 52 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. исмли шахс (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали АҚШга ишга юбориши эвазига 14 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият