20:41 / 01.04.2025
97

Хорижлик тадбиркор фойдасига 699 млн. сўм қарздорлик ундирилди

Хорижлик тадбиркор фойдасига 699 млн. сўм қарздорлик ундирилди
Мамлакатимизда маҳаллий тадбиркорлар билан бир қаторда хорижий тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эътиборда.

Сирдарё вилоят судининг қарздор “A.INTER.М.” МЧЖдан Швейцариянинг “ASSTRA F.AG” корхонаси фойдасига 48 485 EVRO қарз ва 14,1 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик қопланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг банк ҳисоб-рақамига ҳамда мол-мулкларига банд солинган.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан мазкур қарздорлик 699 млн. сўм миқдорида тўлиқ ундирилиб, ундирувчи хорижий корхонанинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият