21:44 / 01.04.2025
71

Суриштирув давомида 106 млн. сўм алимент тўлиқ ундирилди

Суриштирув давомида 106 млн. сўм алимент тўлиқ ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини таъминлаш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча суд қарорига кўра, бир нафар фарзанди таъминоти учун вояга етгунга қадар ҳисобланган зарар суммаси тўлиқ ундириб берилди.

Фуқаролик ишлар бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, қарздор Х.Т дан ундирувчи В.Х фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Янги Наманган туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Бироқ, қарздор ота бир неча бор огоҳлантиришга қарамай фарзанди таъминотидан бўйин товлаб келган. Унга нисбатан аввал 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Ундан сўнг ҳам хулоса қилмай яна алиментни тўламай келган.

Энди қарздор отага жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун иш қўзғатилиб, суриштириш ҳаракатлари олиб борилди. Айнан мана шу суриштирув давомида ота хатосини тушуниб етди ва фарзанди учун алимент маблағини вояга етгунга қадар тўлашлигини билдириб ўтди.

Олиб борилган тарғибот самара бериб, 18 ёшга қадар ҳисобланган 106 млн сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият