Шавкат Мирзиёев: Украина масаласини тинч йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлаймиз

Шавкат Мирзиёев: Украина масаласини тинч йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлаймиз
4 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат МирзиёевМарказий ОсиёЕвропа Иттифоқи” биринчи саммитини очиш сўзи билан расман бошлаб берди, деб president.uz хабар берди.

Президент нутқининг аввалида саммит жаҳондаги олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган глобал жараёнлар фонида ўтаётганини таъкидлади.

«Бизнинг учрашувимиз жадал ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган глобал жараёнлар шароитида ўтмоқда. Биз геосиёсий зиддиятлар, хавфсизлик муаммолари, минтақавий можаролар ҳамда барқарор тараққиётга таҳдидларнинг ортишига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ҳеч бир минтақа кенг халқаро ҳамкорликсиз бу каби мураккаб масалаларни якка ҳал этишга қодир эмас», деди Президент.

Шу муносабат билан у Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи анъанавий шериклар экани ҳамда ўзаро ҳамкорликка талаб ортиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ тамойилларига содиқлигини билдирди.

Мирзиёев Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган музокараларни олқишлашини ва қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Албатта, олдинда мураккаб ва ечими осон бўлмаган масалалар турибди. Бироқ биз дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий ечимлардан бошқа йўлни кўрмаяпмиз», деди Президент.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар