date
views 67

Бухоро делегацияси Хитойда: "яшил" лойиҳалар, "ақлли" шаҳар ва янги заводлар режалаштирилди

Бухоро делегацияси Хитойда: "яшил" лойиҳалар, "ақлли" шаҳар ва янги заводлар режалаштирилди
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Хитойдаги бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва маҳаллий ишбилармонлар делегациясининг Хитойга расмий ташрифи ташкил этилди.

Сафар доирасида Шэнчжэн шаҳридаги Атроф-муҳит технологиялари марказида Ўзбекистон – Хитой инвестиция, савдо ва туризмга оид бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Хитойнинг 60 га яқин компанияси вакиллари иштирок этди.

Делегация Зуншан, Шэнчжэн ва Гуанчжоу шаҳарларидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашувларда оқава сувларни қайта ишлаш, "ақлли" шаҳар инфратузилмаси, "яшил" энергетика ва электротехника соҳаларида ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилди.

Музокаралар натижасида Бухорода меҳмонхона қуриш, чой қадоқлаш ва ёритиш жиҳозлари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводларини барпо этишга доир дастлабки келишувларга эришилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро делегацияси Хитойда: "яшил" лойиҳалар, "ақлли" шаҳар ва янги заводлар режалаштирилди