
Fix Dessert Chocolatier бренди остида бозорга чиқарилган ва «Дубай шоколади» номи билан сотилаётган маҳсулот инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси текширувлари якунида шундай хулосага келган.
Маълум бўлишича, инспекция ходимлари мазкур маҳсулотдан назорат харидини амалга ошириб, намуналарни UzTest синов лабораториясига текширув учун юборган.
Лаборатория таҳлиллари натижаларида қуйидаги жиддий камчиликлар аниқланди:
- Маҳсулот таркибида мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғлари миқдори белгиланган меъёрлардан сезиларли даражада юқори бўлган;
- Маҳсулотда Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ҳамда меъёрий ҳужжатларда қатъиян таъқиқланган «Сальмонелла 25 г» бактериялари мавжудлиги аниқланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади. Улар, айниқса, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига мос эмаслиги аниқланди. Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентнинг айрим талаблари бузилганлиги қайд этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар