date
views 83

UzAuto Motors Malibu-2 автомобиллари ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди

UzAuto Motors Malibu-2 автомобиллари ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди
UzAuto Motors ижтимоий тармоқларда Malibu-2 автомобиллари партияси Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтариб юборилгани ҳақида тарқалган хабарларга расман раддия берди.

Бундан аввал ижтимоий тармоқларда янги Malibu-2 автомобиллари автовозларга юкланиб келаётган видеолавҳа пайдо бўлган эди. Видео муаллифи бу машиналар гўёки Қозоғистондан қайтарилиб, Ўзбекистонга олиб келинаётганини таъкидлаган.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, видеода кўринган Malibu-2 автомобиллари ҳақиқатан ҳам янги, аммо улар Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳолда Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Компания бу жараён халқаро ва миллий қонунчиликда белгиланган барча тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилаётганини таъкидлади.

UzAuto Motors, шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз хабарларни тарқатмаслик ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни сўради.

Маълумот учун, Chevrolet брендининг Equinox, Malibu, Traverse ҳамда Tahoe русумли автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди ва ушбу машиналар UzAuto Motors компанияси томонидан хориждан импорт қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида давлат ташкилотларида хизмат автомобилларидан фойдаланишни кескин қисқартириш ва миллий автомобилларга ўтиш зарурлигини таъкидлаган эди. Президентнинг топшириғидан сўнг, Бош вазир Абдулла Арипов ўзининг хизмат автомобилини Mercedes-Benz русумидан Chevrolet Malibuʼга ўзгартиргани, вилоят ҳокимлари эса UzAuto Motors’нинг маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларига ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Motors Malibu-2 автомобиллари ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди